Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади
Баъзи ҳудудларда шахсий автомобилда ҳаракатланишни камайтириш, жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланиш ҳамда пиёда юриш афзалликлари тарғиб этилади.
28 апрел куни Тошкентда «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, тадбирнинг аҳамияти – бир томондан инсонлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўлса, иккинчи томондан атроф муҳитда барқарорликни сақлаш, табиатга заҳарли газлар чиқишини имкон қадар камайтириш.
«Автомобилсиз кун» тадбири Тошкент шаҳрининг баъзи ҳудудларида ўтказилади. Унинг доирасида шахсий автомобилларда ҳаракатланишни камайтириш, аҳоли орасида жамоат транспортидан ва велосипеддан фойдаланишнинг ҳамда пиёда юришнинг афзалликларини тарғиб этишга қаратилган кўплаб тадбирлар ташкил этилади.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025