Швеция беш нафар россиялик дипломатни чиқариб юборди
Чиқариб юборилган россиялик дипломатларнинг фаолияти “Дипломатик алоқалар тўғрисидаги Вена конвенциясига тўғри келмайди”, дея маълум қилди Швеция Ташқи ишлар вазирлиги. Идора гап қандай фаолият ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади.
Швеция ташқи ишлар вазири Тобиас Биллстрём беш нафар россиялик дипломатнинг чиқариб юборилишини эълон қилди. Швеция Ташқи ишлар вазирлигининг 25 апрел, сешанба куни берган баёнотида таъкидланганидек, россияликларнинг фаолияти “Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига тўғри келмайди”.
Вазирлик бу фаолият нима эканлигини тушунтиришдан бош тортди, бироқ Швеция хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, Россия доимий равишда Швецияда разведка маълумотларини йиғиш билан шуғулланган. “Бу хавфсизликка таҳдид, ҳукумат уни жуда жиддий қабул қилади”, дейилади баёнотда.
Россиянинг Швециядаги элчихонаси Reuters агентлигига ТИВ қарорига изоҳ беришдан бош тортди. Швеция хавфсизлик хизмати ҳам бу ишни изоҳлашдан бош тортди, бироқ Россия ўз дипломатларидан Швеция бўйича жосуслик қилиш учун фойдаланиши ҳақида анчадан бери огоҳлантириб келганини айтди.
22 апрел куни тушдан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлиги Берлинни “душманлик ҳаракатларида” ва “Россия-Германия муносабатларининг бутун мажмуасини, жумладан, дипломатик жиҳатларини намойишкорона йўқ қилишда” айблаган баёнот берди. Шунингдек, ҳужжатда айтилишича, РФ “Россиянинг Германиядаги дипломатик ваколатхоналари ходимлари навбатдаги оммавий чиқариб юборилишига” жавобан худди шундай чоралар кўради.
Мавзуга оид
22:40 / 05.11.2024
Мудофаа «яшил энергетика»га қарши: Швеция 13 та шамол генератори қурилишига рухсат бермади
21:59 / 02.11.2024
Швецияда ноқонуний мигрантларга қарши кураш кучайтирилади
14:21 / 20.10.2024
АҚШга қочган дипломат: океан ортидан сиёсий бошпана сўраган совет амалдори
08:00 / 16.10.2024