Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Ўзбекистон ва БАА сиёсий маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Делегацияларга Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ҳамда БАА энергетика ва инфратузилма вазири Суҳайл ал-Мазруи раҳбарлик қилдилар.
Учрашув иштирокчилари олий даражада эришилган келишувларни тўлиқ амалга оширишга алоҳида эътибор қаратган ҳолда Ўзбекистон-БАА кўп қиррали ҳамкорлигининг турли масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашди.
Сиёсий мулоқот ва парламентлараро муносабатларни жадаллаштириш, ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, халқаро институтлар доирасидаги саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Маслаҳатлашувларда саноат кооперациясини фаоллаштириш, сайёҳлик алмашинувларини кучайтириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
18:41 / 16.05.2025
Сурия Россияни Тартус портидан чиқариб юборди ва уни БААга топширди
11:02 / 16.05.2025
Трампнинг БААга ташрифи: 1,4 триллионлик ваъда ва АҚШ ташқарисидаги энг йирик AI маркази
03:00 / 08.05.2025