Хитой 2030 йилга бориб Ойга одамларни қўндирмоқчи
Шунингдек, Халқаро Ой станциясини қуради ва Ер билан сунъий йўлдош ўртасида узлуксиз алоқа ўрнатади.
Хитой Chinese Lunar Exploration Program (CLEP) дастури доирасида 2030 йилгача Ойга одамларни қўндирмоқчи. Бу ҳақда Universe Today ёзди.
CLEP дастури тўрт босқичдан иборат. Биринчи учтаси муваффақиятли якунланди ва бир йил олдин Хитой ҳукумати ўз олимларига тўртинчисини бошлашга рухсат берди. Бу, бошқа нарсалар қатори, одамларни Ернинг сунъий йўлдошига юборишни назарда тутади.
«2030 йилга бориб хитойликлар ойга қадам қўйиши аниқ. Бу муаммо эмас», деди Вейрен Ву, CLEP раҳбарларидан бири.
Биринчи босқич Ойга космик кемаларни юбориш бўйича иккита миссиядан иборат эди. «Чанъэ-1» 2007 йилда ишга туширилди. «Чанъэ-2» - 2010 йилда. Иккинчи станция 4179 Toutatis астероидини ҳам муваффақиятли тадқиқ қилди, бироқ у билан алоқа 2014 йилда узилди.
Кейинги босқичда ойюрар Ойга етказилди. Натижада Хитой Ойга юмшоқ қўнишни амалга оширган СССР ва АҚШдан кейин учинчи давлат бўлди. Шунингдек, сунъий йўлдошнинг орқа томонида буни биринчи бўлиб амалга оширди.
Учинчи босқич Ойни айланиб ўтиш ва тупроқ намуналарини Ерга етказишни ўз ичига олди. 2020 йил охирида Чанъэ-5 космик кемаси бортида 1,731 грамм ой реголити билан Ерга муваффақиятли қайтди.
Янги босқич Халқаро Ой Станциясини (ILRS) барпо қилиш ва Ер билан табиий йўлдоши ўртасида алоқа ўрнатишни ўз ичига олади.
«Биз Ой атрофида алоқа, навигация ва масофадан зондлаш хизматларини тақдим эта оладиган сунъий йўлдош тизимини қурмоқдамиз. Шундан сўнг биз чуқур космик тадқиқотлар олиб боришимиз мумкин бўлади», деди Вейрен Ву.
Бундан ташқари, тўртинчи босқич доирасида хитойликлар биринчи марта Ойнинг орқа томонидан Ерга намуналар олиб келишни ва табиий йўлдошда сув манбаларини топишни режалаштирмоқда. Миссия 2030 йилгача якунланиши керак.
Мавзуга оид
16:48
Хитойлик ҳакерлар АҚШдаги 150 нафар сиёсатчи ортидан жосуслик қилган бўлиши мумкин
02:02
Канада Мудофаа вазирлиги Хитойни Арктикада разведка маълумотларини тўплашда айблади
22:37 / 23.11.2024
Politico: Хитой иқлим сиёсати пойгасида АҚШ ва ЕИдан ўзиб кетди
21:00 / 21.11.2024