Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада «рашизм» атамаси қонунийлаштирилди
Рашизм (Россия фашизми, рус фашизми) – мафкуравий тамға, неологизм, баъзи тадқиқотчилар, сиёсатшунослар ва журналистлар томонидан Владимир Путин раҳбарлигидаги Россия сиёсий режимини тарифлаш учун ишлатиладиган атама.
Украина Олий Радаси «рашизм» атамасини қонунийлаштирди, 281 депутат «Россия сиёсий режими томонидан рашизм мафкурасидан фойдаланиш, рашизм тамойиллари ва амалиётларини тоталитар ва ғайриинсоний сифатида қоралаш тўғрисида»ги қарор учун овоз берди. Бу ҳақда Рада депутати Олексий Гончаренко ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Россия томонидан Украинада бошланган уруш бутун дунёга Владимир Путин сиёсий режимининг моҳиятини «ўтмишнинг энг ёмон амалиётларига эргашадиган ва замонавий версияда фашизм (рашизм) ва миллий социализм ғояларини ўзида мужассам этган неоимпериал, тоталитар диктатура сифатида намоён қилди», дейилади қарорнинг тушунтириш хатида.
Олий Рада Бош прокуратурага, Адлия вазирлигига «Украина ҳудудида рашизм мафкураси ва сиёсатига қарши жавоб чораларини кўриши» учун зудлик билан мурожаат қилишни режалаштирмоқда. Парламент, шунингдек, Россиядаги сиёсий режимни «рашизм» деб эълон қилиш таклифи билан халқаро ҳамжамиятга мурожаат этишни режалаштирмоқда.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский Украина географик объектлари ва кўчаларига Россия билан боғлиқ номларни беришни тақиқловчи «топонимларни деколонизация қилиш» тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
2015 йил май ойидан бошлаб Украинада коммунистик рамзларни тарғиб қилишни тақиқловчи декоммунизация тўғрисидаги қонун нормалари қўлланила бошланди. Мамлакатда совет давлат арбоблари ёдгорликлари демонтаж қилинмоқда, кўча ва шаҳарлар номлари ўзгартирилмоқда. Мисол учун, Днепропетровск Днепр, Артёмовск - Бахмут ва Кировоград - Кропивницкий деб ўзгартирилди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025