Ўзбекистонда эркак педагоглар сони кўп бўлган ҳудудлар маълум қилинди
Самарқанд, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида мактабларда таълим бераётган эркак педагоглар сони кўп.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023 ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган.
Шундан, 159,9 минг нафари ёки жами кўрсаткичга нисбатан 30,7 фоизини эркак педагоглар ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида умумтаълим муассасаларида таълим бераётган эркак педагоглар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 9,9 минг нафар;
— Андижон вилояти – 10,4 минг нафар;
— Бухоро вилояти – 7 минг нафар;
— Жиззах вилояти – 11 минг нафар;
— Қашқадарё вилояти – 22,9 минг нафар;
— Навоий вилояти – 5,3 минг нафар;
— Наманган вилояти – 11 минг нафар;
— Самарқанд вилояти – 23,1 минг нафар;
— Сурхондарё вилояти – 19,7 минг нафар;
— Сирдарё вилояти – 4,8 минг нафар;
— Тошкент вилояти – 9,8 минг нафар;
— Фарғона вилояти – 13,3 минг нафар;
— Хоразм вилояти – 7,9 минг нафар;
— Тошкент шаҳри – 3,8 минг нафар.
Мавзуга оид

20:30 / 21.04.2025
Таълим сифатини ошириш бўйича таклифлар тақдимот қилинди

12:53 / 14.04.2025
Беш кунлик дарс тизими ҳақида педагоглар қандай фикрда?

20:50 / 25.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси

20:38 / 20.03.2025