Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда мигрантларнинг фарзандларини ўқитишни пулли қилиш таклиф этилди
Россиялик депутат сўзларига кўра, «солиқ тўловчиларнинг пулларини хорижликларни тайёрлашга сарфламаслик керак».
Россияда мигрантлар фарзандларининг мактабда ўқишини пулли қилиш керак, деди Давлат Думасининг Меҳнат, ижтимоий сиёсат ва фахрийлар ишлари бўйича қўмитаси раиси Ярослав Нилов. У солиқ тўловчиларнинг пулларини хорижликларни тайёрлашга сарфламаслик кераклигини таъкидлади.
Бунгача мигрант болаларнинг 80 фоиздан ортиғига рус тилидан имтиҳон топширишга рухсат берилмаган эди. Шу муносабат билан Нилов имтиҳондан ўтишга уринишлар сонини чеклашни ва ўқиш учун тўловни жорий қилишни таклиф этди. Депутат, шунингдек, мигрант болаларининг синфларда бўлиши русийзабон ўқувчиларнинг умумий таълим даражасини пасайтираётганини таъкидлади.
«Бу болалар бизнинг мактабларда бўларди - ноқонуний ёки рус тилини билмайдиган болалар. Буларнинг барчаси бизнинг рус болаларимиз таълим даражасига тўсқинлик қилади ва уни секинлаштиради. Биз оворагарчиликни тўхтатишимиз ва имтиҳон топшириш мумкин бўлган имкониятлар сонини чеклашимиз керак. Агар топшира олмаса – унда уйига кетади ва ота-онасини кутади. Бундай таълим хизматларини фақат пуллик асосда кўрсатиш керак», деди Нилов.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
21:34 / 27.05.2025