Ўзбекистон | 23:22 / 07.05.2023
30180
2 дақиқада ўқилади

“Яллама” чегара-божхона постигача узундан-узоқ тирбандлик юзага келди

Фото: KUN.UZ

М-39 халқаро трассасининг Тошкент вилояти Янгийўл ва Чиноз туманларидан ўтган қисмидаги йўл ёқасида Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия ва Туркия давлат рақамли юк автомобиллари йиғилиб қолган. 2 кмдан ортиқ масофага чўзилган юк машиналари Чиноз туманидаги “Яллама” чегара-божхона постидан Қозоғистонга ўтиш учун навбат кутишмоқда.

Йиғилиб қолган машиналар халқаро ва маҳаллий йўллар қатновига ҳалал бериб қўяётганини ҳам кўриш мумкин.

Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтувчи бошқа яқин чегара-божхона постларида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли “Яллама" чегара-божхона постида юклама ошиб кетган.

2023 йил 7 май, соат 19:10 ҳолатига кўра, навбатда турган автотранспорт воситалари:

  • чиқишда (Қозоғистонга) — 485 та (шулардан e-навбат интерактив хизмати орқали навбат эгаллаган автотранспортлар сони — 15 та);
  • киришда (Қозоғистондан) — 0 та, яъни нейтрал.

Матбуот хизматининг қўчимча қилишича, бу тирбандликлар Ўзбекистонда бошланаётган гилос мавсуми билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Маълумотлар яна тўлдирилади.

Мавзуга оид