Жаҳон | 12:38 / 09.05.2023
7467
2 дақиқада ўқилади

Украиналик журналистлар Пулитцер мукофотига сазовор бўлди

Фото: AP

АҚШ журналистикасининг асосий мукофоти жанглар пайтида Мариуполда қолган украиналик журналистларга берилди. The New York Times газетаси Бучадаги қирғин реконструкцияси учун мукофотланди.

"Жамиятга хизмат қилиш" энг нуфузли номинациясида 2023 йилги Пулитцер мукофоти украиналик ҳужжатли фильмлар режиссёри ва видеограф Мстислав Чернов, фотограф Евгений Малолетка, продюсер Василиса Степаненко ва Associated Press агентлигида ишлайдиган Европа мухбири Лори Хинантга берилди. Бу ҳақдаги маълумот 9 май, сешанбага ўтар кечаси мукофот сайтида эълон қилинди.

Чернов, Малолетка ва Степаненко жанглар пайтида Мариуполда қолган ғарб оммавий ахборот воситаларининг ягона вакиллари эди. Айнан улар Россия ўқлари остида қолган Мариупол туғуруқхонасидан репортаж эълон қилишган. Шунингдек, Евгений Малолетка "Янгиликлар фотосурати" номинациясида Пулитцер мукофотини қўлга киритди - у ғолибликни Associated Press'нинг бошқа фотосуратчилари билан бўлишиб олди.

Бундан ташқари, The New York Times газетаси Украинанинг Буча шаҳрида тинч аҳолининг ўлдирилиши воқеаларини чуқур қайта реконструкция қилгани учун “Халқаро репортаж” номинациясида мукофотга сазовор бўлди.

Мавзуга оид