Ўзбекистон | 21:16 / 12.05.2023
8162
1 дақиқада ўқилади

13 май куни Чирчиқдан Ғазалкентгача бўлган йўл вақтинча ёпилади

13 май куни Тошкент вилоятида велоспортнинг шоссе тури бўйича "Оқтош-Чорбоғ Mountain" халқаро мусобақаси ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Бўстонлиқ туманига олиб борувчи йўлнинг маълум қисмлари автомобиллар учун ёпилади. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар берди.

Фото: Kun.uz

Хабарга кўра, Бўстонлиқ туманига олиб борувчи 4П12 "Бектемир-Чорбоғ қўрғони" автомобил йўлининг 34 километридан (Чирчиқ шаҳрига кириш кўприги) 54-километри (Ғазалкент шаҳрига кириш)гача бўлган қисмлари 13 май куни соат 10:00 дан 17:00 гача вақтинча ёпилади.

Бўстонлиқ туманига борувчиларга Чирчиқ шаҳри ва 4П14 "Ғазалкент ш.-Tўйтепа ш." автомобил йўли (Қораманас, Қўшқўрғон қишлоқлари) орқали юриш тавсия этилди.

Аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ ва Юқори Чирчиқ туманларида халқаро мусобақалар сабаб 10-14 май кунлари қатор йўллар вақтинча ёпилиши ҳақида хабар берилганди.

Дилшода Шомирзаева
Тайёрлаган Дилшода Шомирзаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид