Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни белгилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини 2023 ва 2024 йилларда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагиларга қаратилган, 26 та тадбирдан иборат “Йўл харитаси” тасдиқланмоқда:
- фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини изчил такомиллаштириш;
- фуқаролик жамияти институтларига кўмаклашиш ҳамда уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
- давлат ва жамият бошқарувида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
- давлат ижтимоий лойиҳаларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтларининг иштирокини янада кенгайтириш;
- фуқаролик жамияти институтлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш.
“Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги Қонунни қайта кўриб чиқиш Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг грант танловларини ташкил этиш имкониятини берувчи очиқ электрон платформани яратиш, БМТнинг Коррупцияга қарши конвенцияни амалга ошириш ассоциацияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва бошқалар.
Мавзуга оид
21:09 / 26.02.2025
Фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси тасдиқланди
13:50 / 02.12.2024
Дунёда шундай қишлоқ бор: унга эркаклар кириши тақиқланган
15:44 / 05.04.2024
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир қанча лойиҳалар концепциясига 825 млн сўм ажратди
11:19 / 19.10.2023