Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
Транспорт вазири ўринбосари Жасур Чориев Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дьюла Ковач ҳамда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги вакили Адриенн Геобел билан учрашди.
Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.
Масаланинг техник ва иқтисодий жиҳатларини батафсил муҳокама этган ҳолда якуний тўхтамга келиш мақсадида икки мамлакат ваколатли органлари вакиллари иштирокида яқин орда музокаралар ўтказишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
15:07 / 20.05.2025
Шавкат Мирзиёев Венгрия ишбилармонлари билан учрашди
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
13:42 / 02.05.2025