Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ислом Каримовнинг ўғли Москвада ҳибсга олинди
Собиқ президент Ислом Каримовнинг биринчи турмушидан туғилган ўғли Пётр Каримов Россияда ўз хотинини калтаклагани учун ушланди.
Собиқ президент Ислом Каримов ўғлининг ҳибсга олиниши тафсилотлари маълум бўлди. Бу ҳақда Россиянинг РEН ТВ телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, Пётр Каримов хотинини пул учун калтаклаган. Кечаси улар жанжаллашиб қолишган, чунки эр турмуш ўртоғидан Тошкентга йўловчи чиптаси ва меҳмонхона тўловини амалга оширишни сўраган. Бироқ, аёлда етарли миқдорда пул бўлмаган. Шундан кейин эр унга ташланиб қолган.
Аввалроқ, Пётр Каримов Красногорскда ўз хотинини қаттиқ калтаклагани, бу ҳодиса Подмосковний булваридаги кўп қаватли уйда содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ўзаро жанжал давомида эр хотинини бир неча марта урган. Аёл турли тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Каримов милиция бўлимида сўроқ қилинган ва қўйиб юборилган. Шундан сўнг, бедарак йўқолган.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Пётр Каримов ҳозирда гумонланувчи мақомида.
Шифокорлар унинг рафиқасига қорин жароҳати, мия чайқалиши ва қон кетиши ташхисини қўйишган.
Пётр Каримов – Ўзбекистоннинг собиқ президенти Ислом Каримовнинг биринчи турмушидан туғилган ўғли.
Мавзуга оид
17:39 / 22.03.2025
Мирзиёев биринчи президент мақбарасини зиёрат қилди
23:12 / 20.03.2025
Каримов Россияга ишонмас эди. Унда нега иттифоқчи бўлганди?
12:25 / 30.01.2025
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
13:34 / 07.10.2024