Наманганда 12 яшар бола истироҳат боғида вафот этди
Марҳум ўқитувчиси ҳамроҳлигида синфдошлари билан паркка борганида аттракционда жароҳат олиб вафот этган.
Ҳодиса 14 май куни соат 11:30 ларда рўй бергани айтилмоқда. Наманган шаҳридаги «Бобур» боғига синфдошлари билан айланишга борган 12 яшар бола аттракционда бош қисмидан тан жароҳати олиб вафот этган. Марҳум Учқўрғон туманидаги 8-сонли мактабда таҳсил олган.
Теlegram'да тарқалган видеода болаларни истироҳат боғига олиб борган ўқитувчи шифокорлар билан сўзлашаётиб, энди марҳумнинг ота-онасига нима деб жавоб беришини айтиб зорлангани эшитилади. Интернетда тарқалган видео жароҳат олган ўқувчига тиббий ёрдам кўрсатиш учун олиб борилган шифохона шифокорларидан бири томонидан тасвирга олинган.
«Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади Бош прокуратура баёнотида.
Фожианинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз. Намангандаги воқеа Ўзбекистонда аттракционлар билан боғлиқ учинчи бахтсиз ҳодиса ҳисобланади. Бунгача март ойининг сўнгги ўн кунлигида республикамизнинг икки ҳудудида аттракционлар билан боғлиқ иккита фожиа рўй берганди. Фарғонада 18 яшар қиз аттракциондан тушиб кетган бўлса, Бухорода эр-хотин ва уларнинг гўдак фарзанди истироҳат боғидаги арғимчоқдан йиқилиб жиддий жароҳат олганди.
Мавзуга оид
17:04 / 31.07.2024
Наманганда носозлик сабаб аттракцион дарахтга урилди, 1 кишининг оёғи синди
12:10 / 08.06.2024
Жиззахда 17 ёшли йигит аттракциондан тушиб кетди
09:31 / 19.04.2024
Давлат мулкини хусусий мулкка айлантириш “санъати” – Деновда шундай ҳолат кузатилмоқда
17:00 / 17.04.2024