Днипрога ракета зарбаси оқибатлари ва Белгороддаги диверсантлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 453-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Белгород области губернатори Вячеслав Гладков 22 май куни регион ҳудудига «украин диверсантлари» бостириб киргани ҳақида хабар берди. Россия ва Украинадаги телеграм-каналлар маълумотларига кўра, Россия ҳарбийлари ва кучишлатар тузилмалар ходимлари диверсантлар билан жангга киришган. Гладковнинг сўнгги маълумотларига кўра, чегарадаги аҳоли яшаш манзиллари ўққа тутилиши оқибатида тинч аҳоли вакилларидан камида 12 киши яраланган, эвакуация вақтида кекса ёшли аёл ҳалок бўлган. Регионда аксилтеррор амалиёт режими жорий этилган.
- «Диверсия» учун жавобгарликни Украина томонида жанг қилаётган «Россияга озодлик» легиони ва «Россия кўнгиллилар корпуси» ўз зиммасига олган.
- Украина мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасидагилар «Россияга озодлик» легиони ва «Россия кўнгиллилар корпуси» ўтказаётган амалиётдан мақсад «Украина фуқаролари ҳимояси учун хавфсиз йўлак ташкил этиш» ҳисобланишини айтди. Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк кейинроқ Украина «россиялик партизанлар» томонидан уюштирилган диверсияни шунчаки кузатиб бораётганини маълум қилди.
- 22 майга ўтар кечаси Днипропетровск области осмонида 15 та дрон ва тўртта қанотли ракета уриб туширилди. Вайронгарчиликлар ва жабрланганлар бор.
Куннинг асосий воқеаси. Белгород областидаги «диверсия»
22 май куни Белгород области Грайворон шаҳар округи ҳудудига, маҳаллий расмийлар маълумотига кўра, «Украина ҚК диверсия-разведка гуруҳи бостириб кирди». Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Дроновка, Глотово, Козинка ва Гора-Подол қишлоқлари ҳудудларида жанглар бошланган, шунингдек «Грайворон» назорат-ўтказиш пунктига украинлар танки кириб келган.
Губернатор Вячеслав Гладковнинг маълумотларига кўра, тинч аҳоли вакилларидан камида 12 киши ҳалок бўлган, яна бир кекса ёшли аёл эвакуация чоғида вафот этган. Россия телеграм-каналларига кўра, Белгород области ҳудудим мудофаа кучлари аъзоларидан бири ҳам ҳалок бўлган. Области ҳудудида аксилтеррор амалиётлар режими жорий этилган.
«Россияга озодлик» легиони ва «Россия кўнгиллилар корпуси» ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган — украин разведкаси буни тасдиқлаган ва амалиётдан мақсад «Украина фуқаролари ҳимояси учун хавфсиз йўлак ташкил этиш» эканини айтган. Аммо Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк украин ҳукумати бу воқеаларга бевосита алоқадор эмаслигини маълум қилди.
Кремлдагилар бу ҳодисани Украина қуролли кучларининг «диққатни Бахмут йўналишидан чалғитиб, Украина томонининг Артёмовскни йўқотишидан сиёсий таъсирни минималлаштириш»га уриниши деб баҳолади.
Днипро ўққа тутилиши оқибатлари
22 майга ўтар кечаси Россия қўшини Днипро бўйлаб ёппасига зарбалар йўллади. Област маъмурияти раҳбари Сергей Лисак хабар қилишича, регион устида жами 15 та дрон ва тўртта қанотли ракетани уриб туширишга муваффақ бўлинган. Ҳужум вақтида тинч аҳоли вакилларидан етти киши жабрланган. Шунингдек, Лисакнинг маълумотига кўра, област ҳудудида учта хусусий уй ва тўққизта кўп квартирали уйлар, болалар боғчаси, дўконлар ва маъмурий бинолар шикастланган. Олтита автомобил яксон этилган. Днипронинг ўзида учта хусусий корхона бинолари зарбага учраган (айнан қандай корхоналар эканига аниқлик киритилмаган).
Бахмут атрофидаги окопларда қолаётган украин ҳарбийлари
Ирпинда Бэнкси чизган граффити
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024