Спорт | 17:41 / 24.05.2023
1423
1 дақиқада ўқилади
«Фотиҳ Карагюмрук» Андреа Пирлони истеъфога чиқарди
Туркиянинг «Фотиҳ Карагюмрук» клуби италиялик Андреа Пирло билан хайрлашди.
Клуб расмий сайти хабарига кўра, томонлар келишувни ўзаро розилик асосида бекор қилган. Пирло билан бирга унинг мураббийлар штаби ҳам жамоани тарк этади. Қайд этилишича, клуб ҳозирча янги бош мураббий масаласида бир қарорга келмаган.
Андреа Пирло мавсумлар оралиғида янги таклифлар учун очиқ бўлади. Мураббийнинг яна Италияга қайтиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Отабек Шукуров фаолият олиб бораётган клуб Туркия Суперлигадасида 9-ўринда бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пирло 2022 йилнинг 12 июнь куни клуб бош мураббийига айланиб, 2024 йилга қадар шартнома имзолаганди.
Мавзуга оид
21:37 / 22.11.2024
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
16:56 / 22.11.2024
Туркияга меъёрдан ортиқ тамаки маҳсулотларини олиб кирган ўзбекистонликлар қамоққа олинмоқда
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024