Иқтисодиёт | 14:15 / 24.05.2023
29480
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон 4 ойда Россияга 790 млн долларлик маҳсулотлар сотди

Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 789 млн доллар.

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 591 млн ҳамда 450 млн доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Туркия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга: 

—  Қозоғистон – 427 млн;
—  Афғонистон – 257,3 млн;
—  Қирғизистон – 236 млн;
—  Тожикистон – 175,3 млн;
—  Франция – 120,3 млн; 
—  БАА – 72 млн;
—  Эрон – 67 млн АҚШ доллари.

Бундан олдин Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилганди.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 3,3 млрд доллар.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, кейинги ўринлардан савдо айланмаси мос равишда 2,9 млрд ҳамда 1,5 млрд долларни ташкил қилган Россия ва Қозоғистон жой олди.

Мавзуга оид