Ўзбекистон | 16:06 / 24.05.2023
12553
1 дақиқада ўқилади

Сингапур президенти Ўзбекистондаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди

Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келган Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб 24 май куни Тошкентда мамлакатдаги диний конфессиялар раҳбарлари билан учрашди.

Фото: ЎзА

ЎзАнинг маълум қилишича, мулоқотда Ўзбекистон президентининг жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Комилов, Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров ва бошқа диний конфессиялар раҳбарлари қатнашган.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Мезбонлар Ўзбекистондаги диний соҳадаги янгилик ва қулайлик ҳақида маълумот берган бўлса, Ҳалима Ёқуб диний бағрикенглик борасида Ўзбекистоннинг ташаббуслари эътироф этилаётганини қайд этган.

Мавзуга оид