Белгороддан олиб қайтилган ўлжа ва украинларнинг Донбасс шимолидаги позициялари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 455-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Евгений Пригожин катта интервю бериб, яна бир бор РФ мудофаа вазирлигини танқид қилди, Россия элитасига муносабатини билдирди ва Украинадаги уруш ривожи бўйича прогноз берди. Унинг қисқача мазмуни ҳақида бу ерда ўқиш мумкин.
- РФ мудофаа вазирлиги украинларнинг бошқарувчисиз катерлари Босфор атрофида Қора денгиз флотининг «Иван Хурс» кемасига ҳужум уюштиргани ҳақида хабар берди. Вазирлик барча уч дрон йўқ қилингани, кема шикастланмаганини айтган. Украина ҳукумати ҳозирча бу маълумотга изоҳ бермаган.
- Financial Times нашри Белгород областига ҳужум иштирокчилари Америка техникасидан фойдаланганини ёзган. АҚШ уларни Украинага мамлакат қуролли кучлари улардан Россия ҳудудида фойдаланмаслиги шарти билан берганди.
- Белгород области губернатори Вячеслав Гладков регионда ҳудудий мудофаа кучларининг етти батальони шакллантирилганини — аммо Россия қонунчилигига кўра, жангчилар қурол олиб юра олмаслигини айтди.
РКК жангчилари Россияда ўлжа қилиб олинган БТР фонида суратга тушишди
«Россия кўнгиллилар корпуси» (РКК) — Украина қуролли кучлари томонида туриб жанг қилаётган тузилма ҳисобланади. РКК жангчилари бунгача камида икки марта Россиянинг чегара ҳудудидаги шаҳар ва қишлоқларига ҳужумлар учун жавобгарликни зиммасига олганди — масалан, 2 март ва 6 апрел кунлари Брянск областида диверсия уюштирилган, 22 май куни эса Белгород областига анча ичкари кириб борилди (бу амалиёт ҳақида бу ерда батафсил ўқиш мумкин).
РКК телеграм-каналида 22 май куни жангчилар Белгород областидан Россия ФХХга тегишли бўлган зирҳли транспортёрни (БТР) олиб қочиб келишгани айтилган видео жойлаштирилди. «Россия „мухолифати“дан ширин совғаларни кутишга сабримиз чидамади, шунинг учун ўзимизга ўзимиз совға қилдик. Масалан, БТР 82А», — дейилган хабарда.
Украина ҚКнинг Донбасс шимолидаги позициялари
Оленивкага зарба вақтида ҳалок бўлган «Азов» жангчининг дафн маросими
Мавзуга оид
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024