"Шимолий оқим"даги портлаш: Россия ТИВ Германия, Дания ва Швеция элчиларини чақиртирди
Россия ҳукумати Ғарб дипломатларига "Шимолий оқим" газ қувурларидаги портлашлар иши бўйича ўз мамлакатларидаги тергов натижалари Москвага келиб тушмагани сабабли норозилик билдирди.
25 май, пайшанба куни Германия, Дания ва Швециянинг Москвадаги элчилари Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, уларга 2022 йил сентябр ойида содир бўлган "Шимолий оқим" ва "Шимолий оқим 2" газ қувурларидаги портлашлар бўйича миллий тергов натижалари РФга берилмагани сабабли норозилик билдирилди.
“Германия, Дания ва Швеция расмийларининг бу ҳолатда Россия томони билан ҳамкорлик қилишдан бош тортгани, Россия федерацияси бош вазири Михаил Мишустиннинг ушбу давлатлар ҳукумат раҳбарларига йўллаган хабарига жавобларнинг йўқлиги қабул қилиб бўлмас ҳолатдир. Россия элчихоналарининг бу борадаги эслатмалари эътиборсиз қолдирилган. Россия ҳукумати вакиллари ва "Газпром" вакиллари иштирокида кенг қамровли ва очиқ тергов ўтказиш зарур", дейилади Россия ТИВ сайтида.
Шу билан бирга, Россия расмийлари Берлин, Стокҳолм ва Копенҳагенни қўпорувчиликнинг асл ҳолатларини аниқлашдан "манфаат йўқлиги", вақтни чўзиш ва "жиноят излари ва ҳақиқий айбдорларини яширишга" уринишлари учун қоралади.
“Оммавий ахборот воситаларига вазиятни чалкаштириб юбориш истагида маълумотлар “сиздирилиши” бежиз эмас”, - деб ҳисоблайди Москва.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024