Жаҳон | 18:59 / 27.05.2023
25654
6 дақиқада ўқилади

Бахмутда асирлар алмашинуви, дрон овлаётган россиялик зенитчилар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 457-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • 26 май куни Днипрода тиббиёт муассасалари биноларига россияликлар ракеталари келиб тушиши оқибатида ёнғин чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлиб, 32 киши яраланган.
  • Киевда ўтказилган хавфсизлик бўйича форумда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд украинларни Вашингтон уларга Россия келажакда янги уруш бошлашига имкон бермайдиган хавфсизлик тизими барпо этишда ёрдам беришига ишонтирди.
  • Псков областида дронлар газ ўтказиш қувури маъмурий биносига ҳужум қилди, Твер областида ҳам «Дружба» газ ўтказиш қувури учун нефтни қайта ишлаш станциясига портловчи қурилма ўрнатилган дрон келиб урилган.
  • РФ ИИВ армияни обрўзсизлантириш иши бўйича жиноий иш очилган иқтисодчи Константин Сонинни қидирувга берди.
  • Нидерландия бош вазири Марк Рютте унинг ҳукумати Киевга F-16 қирувчиларини етказиб бериш имкониятини жиддий кўриб чиқаётганини тасдиқлади, аммо, унинг сўзларига кўра, бу қарор ҳали қабул қилинмаган ва бунинг учун Вашингтоннинг розилиги талаб этилади.
  • Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов мамлакат армияси узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.

Куннинг асосий фотосурати. Украиналик асирлар ва жасадлар алмашинуви

Украина ҚК ва «Вагнер» ХҲК (компания ўз бўлинмаларини Бахмутдан олиб чиқмоқда) ўртасида кенг кўламли ҳарбий асирлар алмашинувини ўтказди. Украиналик ҳарбий асирларнинг 106 нафари уйга қайтган, Россия томони озод қилган ёлланма жангчилар ва ҳарбийларнинг сони маълум қилинмади.

Озод этилган украин ҳарбий асирлари Бахмут фронтини тарк этмоқда
Yevhenii Zavhorodnii / Reuters / Scanpix / LETA
Yevhenii Zavhorodnii / Reuters / Scanpix / LETA
«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин украин асирлар билан гаплашди: «Агар яна бир бор қўлга тушсангиз — нима бўлишини биласиз»
Yevhenii Zavhorodnii / Reuters / Scanpix / LETA
Асирликдан озод бўлган украин ҳарбийси
Yevhenii Zavhorodnii / Reuters / Scanpix / LETA
«Вагнер» ХҲК Украинага собиқ америкалик ҳарбий хизматчи, Бахмутда ҳалок бўлган Николас Маймернинг жасадини топширди, у кўнгилли сифатида Украина ҚК томонида жанг қилганди.
Yevhenii Zavhorodnii / Reuters / Scanpix / LETA

Днипрога ракета зарбаси оқибатлари

Днипрода россияликлар ракетаси келиб тушган жойга етиб келган қутқарувчилар. Вагон таъмирлаш заводи ёнида жойлашган шаҳар шифохонаси филиали ёниб кетган. Катта эҳтимол билан, зарба нишони завод бўлган, аммо ракета 26 май тонгида аҳоли яшаш уйлари ва фуқаролик объектлари ўртасида портлади. Шифохонадан ташқари, руҳий касалликлар диспансери ва ветеринария клиникаси шикастланди. Тинч аҳоли вакиллари орасида қурбонлар бор.
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Днипро 26 май куни ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган киши жасади
Mykola Synelnykov / Reuters / Scanpix / LETA
Днипрода портлаш жойида ишлаётган ўт ўчирувчи
J. Daniel Hud / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Украина ҚК жангчилари дрон учирмоқда

Украина ҚК 59-мотопиёдалар дивизияси зобити россияликларнинг техникалари ва Донецк яқинидаги позицияларига дрондан ташланадиган ўқ-дориларни тўпламоқда. Зарбдор дронлар бу урушда рақибга зарба беришдаги асосий воситалардан бирига айланди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Кузда Россия қўшини Донецк аэропорти яқинидаги Пески посёлкасини эгаллаб олган, аммо Первомайское посёлкаси яқинида тўхтатилганди. Шундан буён Украина ҚК 59-бригадаси ва Россия кучлари ўртасида Первомайское атрофидаги позицияларда шиддатли жанглар олиб борилмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украина ҚК 59-мотопиёдалар дивизияси ҳарбий хизматчилари зарбдор дронларни бошқармоқда
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Первомайскоедаги вайроналарнинг дрондан кўриниши
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Первомайскоеда вайрон бўлган черков биноси
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Қишлоқдаги аёл отишмадан кейин ўз уйи ҳовлисини металл изловчи мослама билан текширмоқда 

Херсон ва Миколайив областлари чегарасида жойлашган Степовая Долина қишлоғида яшовчи Ханна Плишчинская ўз уйи атрофидаги ҳудудни металл изловчи мослама билан айланиб чиқмоқда. Қишлоқ кўп ойлар давомида фронт чизиғида бўлган ва тез-тез ўққа тутилган. Россия қўшинлари чекингач, уйига қайтиб келган Ханна портламай қолган ўқ-дориларни қидирмоқда.
Viktoriia Lakezina / Reuters / Scanpix / LETA

Фронтдаги россиялик зенитчилар 

Марказий ҳарбий округ таркибида бўлган россиялик зенитчи «Тор-М1» зенит ракета комплекси (ЗРК) машинаси ёнида. Бу комплекслар украин дронларига қарши курашдаги асосий воситалардан бири саналади.
9А330 ЗРК «Тор-М1» жанговар машинаси
«Тор-М1» комплексидан нишонга ракета отилиши
Юзи ёпилган ва бош кийимида СССР рамзи акс этган россиялик​​​​​​ зенитчи съёмка гуруҳига интервю бермоқда

Мавзуга оид