Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолият ягона платформа орқали юритилади
Президент "Рақамли хизматлар қамрови ва сифатини ошириш ҳамда соҳа, тармоқ ва ҳудудларни рақамли трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.
Ҳужжатга кўра, бюрократик тўсиқларга чек қўйиш мақсадида вазирлик ва идораларнинг кадрлар билан ишлаш йўналишидаги фаолияти ягона автоматлаштирилган платформа — hrm.argos.uz орқали юритилади.
Бунда платформа орқали қуйидагилар амалга оширилади:
- таркибий тузилма, штатлар, лавозимлар ва ходимлар тўғрисидаги маълумотларни ягона электрон базага жамлаган ҳолда ахборотни тўплаш ва унга ишлов бериш;
- hrm.argos.uz ва edo.ijro.uz ахборот тизимларини ўзаро интеграция қилган ҳолда кадрларга оид иш юритув ҳужжатларини электрон шаклда юритиш;
- ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини автоматик баҳолаш;
- кадрлар бўйича маълумотларнинг электрон архивини юритиш.
2023 йил октябрь ойига қадар hrm.argos.uz тизими орқали UzASBO дастурий мажмуаси, E-qaror тизими, E-huquqshunos тизимларига маълумот киритиш имконияти яратилади.
Мавзуга оид
09:50 / 03.05.2025
Ўзбекистонда миллий туризм ягона платформаси ишлаб чиқилмоқда
10:04 / 04.02.2025
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси қандай шакллантирилади?
10:12 / 31.01.2025
Олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади
15:25 / 13.01.2025