Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапур президенти Uzbekistan Airways рейси билан Тошкентдан учиб кетди
Сингапур президенти Ҳалима Ёқуб Ўзбекистонга давлат ташрифини якунлаб, 25 май куни Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг HY511 Тошкент-Сеул рейси билан Boeing 787 Dreamliner самолётида мамлакатдан жўнаб кетди.
Ҳалима Ёқуб Марказий Осиёга келган биринчи Сингапур президенти бўлди. У 21-23 май кунлари Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширди ва 23 май куни Uzbekistan Airways'нинг доимий рейси (HY722) орқали Остонадан Тошкентга етиб келди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари, жумладан, президент Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ва икки мамлакат бизнес-форуми 24 май куни Тошкентда бўлиб ўтди. 25 май куни Ҳалима Ёқуб «Афросиёб» тезюрар поездида Самарқандга борди.
Wikipedia'да ёзилишича, Сингапур президенти, бош вазири ва расмий шахслари одатда сафарлар учун доимий йўловчи рейсларга чиқишади. Улар асосан миллий Singapore Airlines авиакомпанияси хизматларидан фойдаланади, йўналишга қараб бошқа ташувчиларнинг мунтазам рейсларида ҳам учишади.
Мавзуга оид
15:01 / 24.05.2025
Тошкент ва Сингапур ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин
21:00 / 11.04.2025
Дунёнинг энг яхши аэропортлари рейтинги эълон қилинди
21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди
11:53 / 11.02.2025