Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Испанияда бош вазир партияси минтақавий сайловларда мағлуб бўлди
Бош вазир Педро Санчес бошчилигидаги Испания социал-демократлари бир қатор ҳудудларни консерваторларга бой берди.
Испаниядаги минтақавий ва муниципал сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра, уларда бош вазир Педро Санчес бошчилигидаги социал-демократлар партиясига мухолифат бўлган Халқ партияси консерваторлари ғалаба қозонди. Бу ҳақда 29 май, душанбага ўтар кечаси маҳаллий ОАВ ёзмоқда.
Муниципал сайловларда бюллетенларнинг 97 фоиздан ортиғи санаб чиқилгач, Санчес бошчилигидаги Испания Социалистик ишчи партияси 6,1 миллиондан сал кўпроқ ёки 28,18 фоиз овоз тўплагани, 6,9 миллионга яқин ёки сайловчиларнинг 31,47 фоизи эса консерватив Халқ партияси учун овоз бергани маълум бўлди.
Консерваторлар, бошқа нарсалар қаторида, Валенсияда социал-демократлар устидан устунликка эга бўлишлари, шунингдек, уларни Севиляда сиқиб чиқаришлари кутилмоқда. Шу билан бирга, Испания Социалистик ишчи партияси, сайловчилар умидидан фарқли ўлароқ, Барселона мэриясида кўпчиликни қайта қўлга кирита олмади, деб хабар беради Испаниянинг TVE телеканали.
Шу билан бирга, Санчес билан коалицияда бўлган "Подемос" ("Биз қила оламиз") партиясининг сўл популистлари ҳам сайловларда ўз овозларини йўқотдилар.
Мавзуга оид
11:32 / 19.05.2025
Португалияда ўнг марказчилар навбатдан ташқари сайловларда ғалаба қозонди
09:02 / 05.05.2025
Руминиядаги сайловларнинг биринчи босқичида ўта ўнг сиёсатчи ғалаба қозонди
14:29 / 03.05.2025
Британияда ўнг популистлар маҳаллий сайловларда ғалаба қозонди
16:31 / 30.04.2025