Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған партияси Туркия парламентида 268 та ўринни қўлга киритди
Ҳукмрон партия аввалги сайловга нисбатан 27 та ўриндан маҳрум бўлди, аммо барибир устунликни сақлаб қолди.
Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (AKP) сайлов якунларига кўра, парламентда 268 та ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Anadolu мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг якуний маълумотларига таяниб хабар берди.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған раҳбарлик қиладиган AKP илгари парламентда 295 та ўринга эга эди, шу тариқа партия 27 та ўриндан маҳрум бўлди. Аммо барибир сон жиҳатдан устунликни сақлаб қолди.
Эрдўғанни қўллаб-қувватловчи Миллатчи ҳаракат партияси (МҲП) парламентда 50 та ўринга эга бўлди.
Мухолифат етакчилигидаги Республика Халқ партияси (CHP) 169 та ўринни эгаллади, бу ўтган сайловга нисбатан 23 тага кўп.
Шунингдек, Яшил сўллар партияси 61 та, Яхши партияси 43 та, Эрдўғанга яқин бўлган Янги фаровонлик партияси 5 та, Туркия ишчилар партияси 4 та ўринни қўлга киритди.
Туркия парламентида 600 та ўрин бор.
Мавзуга оид
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
20:30 / 17.05.2025
Эрдўған Қора денгизда 30 миллиард долларлик газ кони топилганини эълон қилди
10:26 / 16.05.2025
Туркия Путин ва Зеленский тайёр бўлса, уларни қабул қилишга тайёр
20:52 / 15.05.2025