Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бу йил магистратурага қабул бир марта бўлади — вазир
2023-2024 ўқув йили магистратураси учун қабул 1 марта, ёзда бўлади. Ўтган ўқув йилида тил сертификатлари ва янги тизим жорий қилингани сабаб магистратура учун қабул 2 марта ўтказилганди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов 2023 йил магистратурага қабул фақат бир марта бўлишини айтди. Вазир бу ҳақда янги ўқув йили қабул масалаларига бағишланган суҳбатда маълум қилди.
“Бу йил магистратурага қабул анъанавий тарзда бир марта бўлади. Параметрларни ҳам тез орада тасдиқлаймиз. Ҳаммаси олдинги ўша тартибда сертификатлар билан бўлади. Биз фақат ўтган бир йил учун 2 марта магистратурага ҳужжат топширишга қабул комиссиясидан рухсат сўраб олганмиз. Ўша йили янги тизим жорий қилингани ва тил сертификатлари талаб қилингани ҳисобига шундай бўлганди”, – деди Абдураҳмонов.
Маълумот учун, 2022/23 ўқув йилида магистратура учун 2 марта — қишки ва ёзги қабул ўтказилганди.
Мавзуга оид
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
23:18 / 10.05.2025
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
13:29 / 05.05.2025
Айрим ўқитувчилар учун мақсадли магистратура жорий этилади
15:02 / 28.01.2025