Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада Spark Damas билан тўқнашди. Бир киши ҳалок бўлган
ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани ҳақида тарқалган маълумот тасдиқланмади, амалда 8 киши тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
9 июн куни Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтган М-34 Тошкент-Душанбе автомобил йўлида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Spark автомобили ҳайдовчиси ҳаракат давомида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши тарафига чиқиб кетган ва шу йўналишдаги Damas билан тўқнашган. ЙТҲ оқибатида йўналишдаги 3 та автомобил техник шикастланган.
Мазкур ЙТҲ оқибатида 8 киши вафот этгани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумот ўз тасдиғини топмаган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида Spark ҳайдовчиси вафот этган. 8 киши турли тан жароҳатлари олиб, шифохонага юборилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025