ЕИ Тунисга мигрантлар бўйича келишув учун миллиард евро таклиф қилди
Европа Иттифоқи муҳожирлар оқимини Европага чеклаш учун Тунис билан келишувга эришмоқчи. Тунис президенти эса мамлакат чегара полицияси ролини ўйнаш ниятида эмаслигини айтди.
Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен , Италия бош вазири Жоржа Мелони ва Нидерландия бош вазири Марк Рютте 11 июн, якшанба куни Тунис президенти Каис Саид билан учрашди. Европалик сиёсатчиларнинг Шимолий Африка давлатига ташрифидан мақсад Европага қочқинлар ва муҳожирлар оқимининг олдини олиш борасида расмийлар билан келишишдир.
Битим тузиш учун Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Тунисга "мустаҳкамланган ҳамкорлик" ва миллиард евродан ортиқ молиявий ёрдам ваъда қилди. Бу суммадан ЕИ 150 миллион еврони зудлик билан ажратиши, қолган 900 миллионини эса кейинроқ узоқ муддатли ёрдам сифатида тақдим этиши мумкин, дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган AFP ахборот агентлиги. Еврокомиссия раҳбари келишув июн охирига режалаштирилган ЕИ саммити олдидан имзоланишини истаяпти.
Европа Иттифоқи бошқа Африка давлатлари билан ҳам худди шундай шартномалар тузган. Шу тариқа, Европа Иттифоқи қочқинлар қайиқларини мунтазам равишда ушлайдиган ва одамларни вақтинча сақлаш лагерларига жўнатишни таъминлайдиган Ливия қирғоқ хавфсизлигини қўллаб-қувватлайди. Қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва фаоллар бундай лагерларни ғайриинсоний шароитлари учун танқид қилиб, Тунисга қайтиб келган одамларни депортация қилмаслик ҳақида огоҳлантирди. Ҳуқуқ ҳимоячилари, хусусан, президент Саиднинг авторитар бошқарув услуби ва Африканинг бошқа давлатларидан келган муҳожирларга қаратилган риторикасига ишора қилмоқда. Шунингдек, муҳожирларга нисбатан тазйиқлар ва уларга нисбатан зўравонлик қўлланилгани ҳақида хабарлар бор.
Европа делегациясининг ташрифи арафасида Тунис президенти Каис Саид муҳожирлар масаласида молиявий ёрдам зарурлигини, бироқ унинг мамлакати Европанинг чегара полицияси ролини ўйнамаслигини айтди.
Мавзуга оид
14:41 / 20.11.2024
ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
07:50 / 19.11.2024
ЕИ Гуржистон ҳукуматига ажратилган 121 млн еврони қайтариб олди
11:37 / 15.11.2024
ЕИ биринчи марта қуролни биргаликда сотиб олишни молиялаштиради
08:08 / 14.11.2024