Ўзбекистон | 16:56 / 14.06.2023
15115
1 дақиқада ўқилади
Жиззахдаги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ.
Жиззах шаҳридаги кўп қаватли уйда 14 июн куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Жиззах шаҳар «Халқабод» МФЙ Р.Исаев кўчасида жойлашган 7 қаватли бинода ёнғин содир бўлаётгани тўғрисидаги хабар ФВБ Навбатчилик қисмига соат 05:00 да келиб тушган. Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 05:08 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 05:15 да ўраб олинган ва соат 06:00 да ўчирилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида бинонинг 180 квадрат метр майдони ёниб зарарланган. Бинонинг 400 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.
Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.