Жаҳон | 16:47 / 15.06.2023
15794
8 дақиқада ўқилади

Украинларнинг қарши ҳужуми давом этмоқда, Ростовда азовчилар суд қилинмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 476-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россиянинг «Звезда» телеканали Давлат думаси депутати, чеченистонлик Адам Делимханов Украинада яралангани ҳақида хабар берди. Буни Давлат думаси спикери Вячеслав Володин ва Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров рад этди. Кейин Делимхановнинг телеграм-каналида депутат номидан пост эълон қилинди. Рамзан Қодиров эса монтаж қилинган видеони намойиш этди, унда гўёки Чеченистон раҳбари Делимханов билан бирга экани акс этган. ТАСС агентлиги эса Делимханов «махсус ҳарбий амалиёт» зонасида экани ҳақида хабар берган.
  • Россия ҳарбий телеграм-каналлари украин қисмлари жанубий фронтда, Времевка бўртиғида, шунингдек Бахмутдан шимолда фаоллик билан ҳужум қилаётганини хабар қилмоқда.
  • Ғарблик мулозимлар украинларнинг қарши ҳужуми давомида Россия мудофааси тезда қулашини кутиш ўринсиз эканидан огоҳлантириб, «узоқ ойлар давом этувчи ҳолдан тойдирувчи ва қимматга тушувчи уруш»га тайёрланишга чақирган.
  • Россия ҳарбий телеграм-каналлари чоршанба куни Креминна атрофида рўй берган нохуш воқеани муҳокама қилишди: уларнинг маълумотига кўра, бу ерда бир жойда тўпланиб турган аскарлар устига ракета ёки артиллерия зарбалари ёғдирилиши оқибатида ўнлаб ёки юзлаб киши ҳалок бўлган.
  • Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 18 кишига етди.
  • Россия қўшини Одесса бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Уч киши ҳалок бўлган. Шунингдек Донецк областининг Краматорск шаҳри ҳам РФ армияси зарбасига учраган — у ерда тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлган.
  • Давлат думаси маҳбуслар шартнома асосида ҳарбий хизматга олиниши тўғрисидаги қонун лойиҳасини, шунингдек чақирув ёшини кўтариш тўғрисидаги ташаббусни қабул қилди.

Донецк областининг озод этилган қишлоқларидаги россиялик аскарлар жасадлари

Украина қуролли кучларининг июн ойи бошида бошланган қарши ҳужуми давом эттирилмоқда. Украина ҳукумати 11 ва 12 июн кунлари Донецк областининг тўрт қишлоғи — Макаровка, Блаҳодатне, Нескучне ва Сторожеве озод этилгани ҳақида хабар берди. РФ мудофаа вазирлиги бу баёнот юзасидан изоҳ бермаган.

Қуйида Донецк шаҳридан 80 километр жануби-ғарбда жойлашган Сторожеведа олинган суратлар. Бу қишлоқ 2022 йил мартидан буён оккупация остида эди.

Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA

Одесса ва Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари

Россия қўшини 14 июн куни Одесса бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Украина қуролли кучлари ҳаво қўшинлари қўмондонлиги тўрт ракетадан учтаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан уриб туширилганини маълум қилди. Уриб туширишнинг имкони бўлмаган ракета бизнес-марказ биноси, турар жой комплекси, ўқув биноси, «Макдоналдс» биноси ва шаҳар марказидаги дўконларни шикастлаган, шунингдек омборни вайрон қилган — у ерда ёнғин рўй берган. Украина ИИВ маълумотига кўра, ҳужум оқибатида, тинч аҳоли вакилларидан уч киши ҳалок бўлиб, 13 киши яраланган.

Шу куни РФ армияси Донецк областининг Краматорск шаҳрини ўққа тутиб, бешта уйни вайрон қилди ва камида 17 уйга шикаст етказди. Харобалар остида одамлар қолиб кетган — Украина ФВДХ маълумотларига кўра, икки кишини қутқаришга муваффақ бўлинган, яна икки киши ҳалок бўлган.

Қуйида ушбу икки шаҳарда отишма ишлари акс этган суратлар.

Краматорскда россияликлар ракетаси келиб тушган жойнинг кўриниши
Ihor Tkachov / AFP / Scanpix / LETA
Одессада россияликлар зарбасидан вайрон бўлган омборхона
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Одессада россияликлар ракетасидан шикастланган бизнес-марказ
Serhii Smolientsev / Reuters / Scanpix / LETA

Херсонда сувда қолган жониворларнинг қутқарилиши

Херсон области ҳарбий маъмуриятига кўра, 15 июн куни Херсон ҳудудида сув сатҳи икки метргача пасайди (12 июн куни у 3,5 метр, 8 июн — 12,5 метр эди). Жами 46 та аҳоли яшаш манзилларини сув босган (32 таси — Днипронинг ўнг соҳилида, 14 таси — чап соҳилда).

Кўнгиллилар шаҳарда жониворларни қидириш ва қутқаришни давом эттирмоқда — қуйида улар қандай иш олиб бораётгани акс этган суратлар.

Херсоннинг сув босган кўчаларидан бири бўйлаб жабрланган жониворларни қидириш учун сузиб кетаётган кўнгиллилар
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Кўнгиллилардан бири эгаси ташлаб кетган квартирани қараб чиқмоқда
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Мушукни қутқарган кўнгиллилар
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Сув юзасида бензин доғи. Каховка ГЭСдаги авариядан кейин Днипрога зарарли моддалар оқиб кетди. Айрим участкаларда, масалан, Ингулец дарёсида (Кривой Рог орқали оқиб келиб, Херсондан бироз юқорида Днипрога қуйилади) бундай моддалар нормадан юқори даражада тўпланган
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Бахмут атрофидаги украин аскарлари

«Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин ва Россия ҳукуматининг Бахмут май охирида эгалланганини эълон қилганига қарамай (Киев бу маълумотни рад этганди), украин ҳарбийлари ҳамон ўз позицияларида қолмоқда. Хусусан, Украина мудофаа вазирлиги бош разведка хизмати 14 июн куни Украина қуролли кучлари Бахмут атрофида россиялик ҳарбийлар гуруҳи йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Россия томони бу маълумотни изоҳламади.

Украина қуролли кучларининг «Эделвейс» 10-тоғ-штурм бригадаси ҳарбийлари ертўлада
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украинларнинг БМ-21 «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўт очилиши
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
«Град»дан россияликлар позициялари ўққа тутилиши
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Ростовда суд қилинаётган «Азов» жангчилари

Ростов-на-Донда 14 июн куни «Азов» батальонининг асир тушган 24 жангчиси устидан суд жараёни бошланди. Мариупол оккупацияси чоғида асир тушган ҳарбийларга 20 йилгача қамоқ жазоси таҳдид солмоқда. Ишни тергов қилиш 2022 йилда аннексия қилинган ДХР ҳудудида бошланганди, кейин уни Ростовга кўчиришди. Айбланувчилар 2023 йил 29 сентябрига қадар ҳибсда бўлади, энг яқин эшитув 28 июн куни бўлиб ўтади.

Олександр Мухин
Сергей Пивоваров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Ярослав Ждамаров
Анатолий Грицик
Сергей Пивоваров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Марина Текин
Сергей Пивоваров / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Алексей Смиков
Александр Ирхи
Сергей Пивоваров / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид