Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Прокурор суддан Трампга иш материалларини ошкор қилишни тақиқлашни сўради
Махсус прокурор Жек Смитнинг жамоаси АҚШ собиқ президенти Доналд Трампга нисбатан махфий ҳужжатлар бўйича иш бўйича судьядан у ва унинг ҳимоя жамоаси тергов жараёни доирасида жиноий ишда тақдим этилган айрим материалларни оммага ошкор қилишига йўл қўймасликни сўради. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Смитнинг жамоаси прокуратура ҳимояга топшириши керак бўлган махфий бўлмаган материаллар орасида «давом этаётган терговга оид маълумотлар» борлигини айтган. Унинг ошкор этилиши бу терговни хавф остига қўйиши ва айблов қўйилмаган шахсларни фош қилиши мумкин.
«Топилган материалларга махфий ва яширин ахборотлар, жумладан, шахсий ва молиявий маълумотлар, терговнинг «махфий» усулларини ошкор этувчи хабарлар ва потенциал гувоҳлар ҳақидаги маълумотлар киради», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025