Танзила Норбоева ХМТ Халқаро меҳнат стандартлари департаменти директори билан музокара ўтказди
Сенат раиси Танзила Норбоева Швейцариянинг Женева шаҳрида ўтказилган Халқаро меҳнат конференцияси 111-сессияси доирасида ХМТ Халқаро меҳнат стандартлари департаменти директори Корин Варга билан музокара ўтказди.
Мулоқот чоғида муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат соҳасида инсон қадр-қиммати ва эркинликларини ҳимоя қилиш, мазкур йўналишда халқаро стандартларни реал ва изчил жорий этиш масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида ХМТ ва Ўзбекистон ўртасидаги бугунги муносабатлар мустаҳкам ва ишончга асосланган ҳолда ривожланиб бораётгани алоҳида таъкидланди.
— Ўзбекистон билан кўп йиллик ҳамкорлик натижасида олган тажрибамиздан бугунги кунда ХМТ шу каби муаммоларга дуч келаётган бошқа давлатлар билан мулоқот ўрнатишида самарали фойдаланмоқда. Мамлакатингиз ХМТ учун бошқа давлатлар, айниқса, Марказий Осиё минтақасида ўзига хос намунали модель бўла олишини алоҳида таъкидламоқчимиз, – деди К.Варга.
Учрашув сўнгида ХМТ конвенцияларини ратификация қилиш ва уларнинг ижросини таъминлаш йўналишида ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
20:31 / 27.10.2024
Танзила Норбоева набираси билан бирга сайловда овоз берди
16:50 / 25.10.2024
Сенат раиси ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди
16:33 / 25.10.2024
Танзила Норбоева МДҲ Парламентлараро ассамблеяси делегациясини қабул қилди
15:55 / 24.10.2024