Ўзбекистон | 07:34 / 17.06.2023
11915
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда "Нексия-2" йўл ўртасида қазилган чуқурликка тушиб кетди

Таъмирлаш жойи йўл белгилари билан жиҳозланган.

Фото: ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳрининг Чилонзор тумани 19-мавзе, Катта Хирмонтепа кўчаси 56-уй қаршисида йўлнинг қатнов қисми юқори кучланишли электркабелда юзага келган носозлик туфайли қазилган.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, қазиш ишларини Чилонзор тумани электр тармоқлари тезкор авария-тиклаш гуруҳи 16 июнь 15:30 ларда  амалга оширган.

Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 21:30 ларда айнан шу қазилган жойдаги чуқурликка "Нексия-2" автомашинаси тушиб кетган.

Қайд этилишича, таъмирлаш жойи йўл белгилари билан жиҳозланган.

Ҳолат бўйича тан жароҳат олганлар ҳақида навбатчилик қисмига маълумот келиб тушмаган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид