Ўзбекистон | 16:18 / 20.06.2023
22844
1 дақиқада ўқилади

Хоразм вилояти солиқ бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон президенти фармойиши билан Шуҳрат Саидов Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

Шу муносабат билан Хоразм вилояти ҳокимлигида таништирув маросими бўлиб ўтди. Унда Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов иштирок этди. Шундан сўнг Мубин Мирзаев вилоят солиқ бошқармасида янги бошқарма бошлиғини ҳудудий солиқ хизмати органлари шахсий таркибига таништирди.

Ш.Саидов 2003 йилда Урганч давлат университетини иқтисодиёт мутахассислиги бўйича тамомлаган. У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Урганч тумани солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Хоразм вилояти солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида 2018 йил декабридан буён Ҳурмат Абдукаримов ишлаб келаётганди.

Мавзуга оид