Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида поезд электр энергиядаги узилиш сабабли тўхтаб қолди
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби 5 дақиқадан сўнг ҳаракатини давом эттирган.
Жорий йилнинг 21 июнь куни Тошкент метрополитенининг "Алишер Навоий" бекатига ҳаракатланиб келаётган 42-сонли ҳаракат таркиби ташқи электр энергиядаги узилиш сабабли тўхтаб қолди.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, белгиланган йўриқномага асосан зудлик билан кўрилган чора-тадбирлар натижасида ушбу ҳаракат таркиби 5 дақиқадан сўнг ҳаракатини давом эттирган.
Ҳозирги вақтда барча поездлар белгиланган жадвал асосида ҳаракатланмоқда, дейилади расмий ахборотда.
Мавзуга оид
07:39 / 22.05.2025
Тянжин–Тошкент йўналишидаги биринчи поезд жўнаб кетди
08:48 / 16.05.2025
Тошкентда поезд устида суратга тушмоқчи бўлган болаларни ток урди
18:00 / 25.04.2025
Тошкент—Хива йўналишида янги поезд вагонлари ҳаракати йўлга қўйилади
10:00 / 11.04.2025