Тошкентда Lacetti пиёдалар йўлагидан велосипедда ўтаётган 9 ёшли болани уриб юборди
Яшнобод туманида Lacetti велосипедда бўлган 9 ёшли болани уриб юборди, у турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Жорий йилнинг 20 июнь куни соат 13.30 ларда Яшнобод тумани Мухтор Ашрафий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 1973 йилда туғилган С.К. Lacetti русумли автомашинасини бошқариб келаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар йўлагини велосипедни бошқариб кесиб ўтаётган 2014 йилда туғилган А.А.ни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида фуқаро А.А. турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
22:55 / 02.11.2024
Японияда энди велосипед ҳайдаш вақтида телефондан фойдаланган шахслар қамалади
10:20 / 22.10.2024
Эронлик эркак тинчлик учун 40 йил ичида 80 мамлакатни велосипедда айланиб чиқди
01:59 / 30.09.2024
Латвия президенти велосипеддан йиқилиб қўлини синдириб олди
14:49 / 13.09.2024