Ўзбекистон | 09:06 / 24.06.2023
5283
3 дақиқада ўқилади

Асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборлари ташкил этилади

"Давлат-хусусий шериклик асосида музлатгич ва асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Республика бўйича халқаро молия ташкилотлари ва тадбиркорлик субъектлари маблағлари ҳисобидан тадбиркорлик субъектларини тўғридан тўғри жалб қилиш орқали 2022 йилда 74 та умумий қуввати 84,4 минг тонна бўлган асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборлари қуриб фойдаланишга топширилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2023 – 2026 йилларда республика ҳудудларида бўш ер участкалари ва самарасиз фойдаланилаётган давлат кўчмас мулк объектларини “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун талаблари асосида хусусий секторга бериш орқали музлатгич ва асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборларини ташкил қилиш чораларини кўриш таклифига розилик берилади. Бунда:

  • биринчи босқичда, бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини хусусий сектор маблағлари ҳисобига таъмирлаш ва реконструкция қилиш орқали омборхона ва музлатгич  кўринишида қайта ихтисослаштириш;
  • иккинчи босқичда, маҳаллий ҳокимликларнинг захирасида бўлган бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусий шерикка ижарага бериш орқали давлат-хусусий шериклик асосида музлатгич ва асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборларини ташкил қилиш лойиҳалари амалга оширилади.

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари:

  • жорий йил 1 октябрга қадар ҳудудларда музлатгич ва асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборларни ташкил қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳа институтларини электрон тендер (танлов) савдолари платформаларига эълон жойлаштирмасдан, халқ депутатлари кенгашининг энг мақбул таклифлари асосида танлаб олади ва тўғридан тўғри шартномалар расмийлаштиради;
  • жорий йил 1 декабрга қадар жалб қилинган лойиҳа институтлари кўмагида ҳудудлардаги музлатгич ва асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборлар лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминлайди. Бунда, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш харажатлари ҳудудлар маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан амалга оширилади;
  • 2024 йил 1 февралга қадар ҳудудларда давлат-хусусий шериклик асосида музлатгич ва асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборларнинг намунавий шаклини тасдиқлайди;
  • 2024 йил 31 мартдан намунавий шакл асосида лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилган музлатгич ва асосий турдаги маҳсулотларни сақлаш омборларни давлат-хусусий шериклик асосида босқичма-босқич ташкил қилиш ишларини бошлайди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид