Краматорскка зарба оқибатлари ва фронтдаги россиялик мерганлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 489-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 27 июн куни кечқурун россиялик ҳарбийлар Краматорск бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Донецк области раҳбари Павел Кириленкога кўра, ракеталардан бири одамлар ўтирган ресторанга келиб тушган. 28 июн куни эрталабки маълумотларга кўра, ҳужум қурбонлари сони ўн нафарни ташкил этмоқда, яна 61 киши жабрланган.
- Путин Кремлда ҳарбийлар ва бошқа кучишлатар тузилмалар вакиллари қаршисида чиқиш қилди. У бу тузилмалар амалда «фуқаролик урушини тўхтатишгани»ни эътироф этди.
- Александр Лукашенко Пригожин айни вақтда Беларусда эканини маълум қилди.
- Росгвардия раҳбари Виктор Золотов ўз тузилмасида оғир қуроллар ва танклар пайдо бўлишини айтди. Пригожиннинг исёни юзасидан изоҳ бераркан (исён якунланганидан уч кун ўтиб), у «бу исён Ғарб томонидан йўлга солингани»ни айтди.
- ФХХ Россиядаги қуролли исён бўйича ишни ёпди. РФ мудофаа вазирлигидагилар «Вагнер» ХҲК ҳарбий техникалари Россия армиясига ўтказилишини маълум қилди.
- Пригожиннинг исёни вақтида ғарбдаги иттифоқчилар Украинадан «қайиқни чайқалтирмаслик» ва Россия ҳудудларига зарба бермасликни сўраган, демоқда CNN манбалари. Телеканал маълумотига кўра, Америка разведкаси Пригожиннинг режаси тафсилотларидан бохабар бўлишган.
Куннинг асосий воқеаси. Краматорск бўйлаб зарба
27 июн куни кечқурун Россия қўшини Краматорск шаҳрини «Искандер» русумли иккита ракета билан ўққа тутди, дея тасдиқлаган Украина бош прокурори. Аввалига зарба С-300 тизимининг икки ракетаси билан йўллангани айтилаётганди, бу ҳақда, хусусан Украина президенти Володимир Зеленский маълум қилган.
Асосий зарба Краматорск марказига берилган: натижада Ria Pizza ресторани вайрон бўлган, бу вақтда бу ерда ўнлаб кишилар бор эди, зарбадан кейин ҳудудда ёнғин бошланган. Донецк области маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, ҳужум оқибатида жами 18 та кўп қаватли уй ва 65 та хусусий уй, бешта мактаб, иккита болалар боғчаси, савдо маркази, меҳмонхона ва бошқа бинолар шикастланган. Иккинчи ракета Краматорск ташқарисидаги Беленкое қишлоғига келиб тушган, прокуратуранинг 27 июн куни берилган маълумотига кўра, маҳаллий аҳоли вакилларидан беш киши жабрланган.
Шаҳарга зарба оқибатида камида ўн киши ҳалок бўлди. Бош прокурор Андрей Костинга кўра, қурбонлар орасида — 14 ёшли опа-сингиллар ҳамда 17 ёшли яна бир қиз бор. Украина миллий полициясидагилар 61 киши турли даражада тан жароҳатлари олганини маълум қилган. Жабрланганлар орасида — 2022 йилда туғилган саккиз ойлик чақалоқ ҳам бор.
Фронтдаги украин дронлари
Украиналик зенитчиларнинг Киев атрофидаги позицияси
Володимир Зеленский олдинги чизиқдаги штабда
26 июн куни Донецк областига Украина президенти Володимир Зеленский ташриф буюрди. У Украина қуролли кучлари қарши ҳужуми кетаётган Бердянск йўналишидаги штабда бўлган.
Луҳанск областидаги россиялик мерганлар