Самарқандда тилла кони шахтасидан икки кишининг жасади топилди
Улар конга кон ишчилари махсус кийимида ноқонуний кирган шахслар экани айтилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг ёнида 2 та қопда таркибида олтин бўлган маъдан тошлари аниқланган.
Самарқанд вилояти Қўшработ тумани ҳудудида жойлашган Зармитан тилла кони шахтаси юклаш пунктига бориш йўлида икки нафар йигитнинг оғир тан жароҳати олган ҳолатдаги мурдаси топилган.
Ҳалок бўлган йигитлардан бири 1999 йил, иккинчиси 2003 йилда туғилган бўлиб, улар Қўшработ тумани Майинтепа қишлоғида яшаган.
Бош прокуратура матбуот котибининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 28 июн куни содир бўлган. Йигитлар кон ишчилари кийимида бўлишган ва уларнинг ёнида 2 қопда 94 килограмм оғирликдаги маъдан тошлари бўлган.
Маълум қилинишича, йигитлар конга таркибида олтин бўлган маъданли тошларни талон-торож қилиш учун ноқонуний равишда кирган. Уларни юклаш пунктига бориб қайтаётган ерости ўзиюрар машина оператори аниқлаган.
Бирламчи маълумотларга кўра, конга ноқонуний кирган йигитларни ўзиюрар машина оператори босиб ўтган бўлиши ҳам мумкин. Чунки ўзиюрар машина кабинаси унинг ён томонида жойлашган ва йигитлар машина ҳаракат йўналишининг қарама-қарши ён томони оператор кўриш радиусидан ташқарида қолган бўлиши эҳтимоли ҳам бор.
Ҳодиса жойига тезкор-тергов гуруҳи аъзолари ҳамда Қизилқум кон техника инспекцияси мутахассисларининг чиқиши таъминланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024