Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда икки тумандаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди
Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда.
Бугун, 3 июл куни соат 14:25 да Тошкент шаҳридаги электр узатиш тармоғида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, носозлик оқибатида Тошкент шаҳрининг Юнусобод ва Олмазор туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Тошкент тумани истеъмолчиларининг бир қисмида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиб, тармоқни ишга тушириш чоралари кўрилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025