Сумида зарбага учраган уй ва Бахмут атрофидаги жанглар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 495-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Бизга ёрдамингиз керак. Тез орада фронтдаги навбатдаги ғалабаларимизни кўрасиз». Пригожин Беларусга «кетганидан» кейин биринчи марта аудиомурожаат қилди.
- «Провокация қўшинлар гуруҳлари ҳаракатларига таъсир қилмади». Шойгу илк бор Пригожиннинг қуролли исёни ҳақида фикр билдирди.
- Ҳаагада Россиянинг Украинадаги жиноятларини тергов қилувчи халқаро марказ очилди. Бу махсус трибунал яратиш йўлидаги биринчи қадам экани айтилмоқда.
- Латвия россияликларга чекланган виза беришни қайта тиклади. Виза бериш Пригожин исёнидан кейин тўлиқ тўхтатиб қўйилганди.
- Россияликлар дрони Сумидаги беш қаватли уйга зарба берди. Икки киши ҳалок бўлган.
- Украина мудофаа вазирлиги мамлакат қуролли кучлари бир ҳафта ичида 37 квадрат километр ҳудудни озод этгани ҳақида хабар берди.
- FT: Евроиттифоқ Россия ғалла келишувини узайтириши учун «Россельхозбанк»нинг шуъба компаниясини SWIFT’га улаши мумкин.
- Украиналик ёзувчи Виктория Амелина вафот этди. У Краматорскка ракета зарбаси оқибатида оғир жароҳатланганди.
Кун кадри. Отишма остидаги украин аскарлари
Куннинг асосий воқеаси. Суми бўйлаб зарба
3 июл куни Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрига россияликларнинг тўртта Shahed-136 дрони билан ҳужум қилинди — натижада икки киши ҳалок бўлиб, яна 19 киши яраланган. Суми области ҳарбий маъмурияти шу куни кечқурун яраланганларнинг тўрт нафари ҳамон шифохонада қолаётгани, улардан иккиси оғир аҳволда жонлантириш бўлимига жойлаштирилганини маълум қилди. Жабрланганлардан бири — беш ёшли болакай.
Шаҳар ўққа тутилиши юзасидан Украина президенти Володимир Зеленский муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, Украинага бутун мамлакат осмонини ҳимоя қилиш учун сифатли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етишмаяпти: «Душман бундан фойдаланмоқда, худди бугун бўлгани каби — эронликлар дронлари билан Суми шаҳрига навбатдаги террорчилик зарбаси амалга оширилди, хусусан турар жойларга, шунингдек Украина хавфсизлик хизмати биносига». Зеленский қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган, шунингдек мамлакат ҳукумати Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини кучайтириш учун «имкон доирасидаги ва ундан ташқаридаги барча ишни қилиши»ни айтган.
Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари
Бахмут атрофидаги жанглар
Харкив аҳолиси учун рақс терапия
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024