Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президентининг жияни коррупцияда гумонланиб, ҳибсга олинди – ОАВ
Садир Жапаровнинг амакиваччаси Рақимжон Жапаров ўғли Улан тергов изоляторига жойлаштирилгани айтилмоқда.
Қирғизистон пойтахти Бишкекда президент Садир Жапаровнинг қариндоши Улан Жапаров ҳибсга олинди. Бу ҳақда 24.kg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Иссиқкўл вилоятининг Кен-сув қишлоғида туғилган 32 ёшли Улан Жапаров Бишкекдаги 1-сонли тергов изоляторига жойлаштирилган.
«Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Қирғизистон Жиноят кодексининг «Коррупция» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. ИИВ Тергов хизмати томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади таҳририят хабарида.
Пойтахтнинг Первомайский тумани суди У.Ж. исмли шахс суд қарори билан 26 июлга қадар ҳибсга олинганини тасдиқлаган.
Таҳририят манбаларига кўра, у Садир Жапаровнинг амакиваччаси Рақимжон Жапаровнинг ўғли.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025