Жаҳон | 17:34 / 15.07.2023
18734
5 дақиқада ўқилади

Фронтда совет даври қуроллари ва Abrams танкида шуғулланаётган украинлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 506-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Беларус мудофаа вазирлиги мамлакатга «Вагнер» ХҲК жангчилари етиб келганини маълум қилди. Улар ҳарбий инструктор вазифасини бажаради.
  • ЖАР ҳукумати BRICS саммитида Россия номидан Путин ўрнига Лавров қатнашишини сўраган. Москва рад этган.
  • Брянс областидаги Белая Березка посёлкаси ўққа тутилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлиб, уч киши яраланди.
  • Давлат думаси оддий аскарлар ва сержантлар захирада бўлишининг максимал ёшини 50 дан 55 га кўтарувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
  • The Washington Post нашри ёзишича, Зеленскийнинг НАТО «заифлиги» тўғрисидаги твитидан кейин АҚШ ҳукумати Украинани алянсга таклиф этиш масаласини муҳокама қилган.
  • Воронежга учаётган уч дрон уриб туширилган. Курск областининг Курчатов шаҳрида дрон қулаши оқибатида бир уй шикастланган.
  • Россия қўшинлари Украинага дронлар билан ҳужум уюштирди. Кривой Рогда бир неча бино шикастланган, бир киши жароҳат олган.

Украина ҳарбийлари «Партизан» тизимини қўлламоқда

Икки рақиб — Украина қуролли кучлари ҳам, РФ қуролли кучлари ҳам — урушнинг 500 кунидан кейин техника тақчиллигини ҳис қилмоқда. Бунга биринчи йилдаги йўқотишлар ҳам, армия сони ўсгани ҳам таъсир қилмоқда: эндиликда кўпроқ аскарларни қуроллантириш талаб этилмоқда. Икки томон ҳам шушпанцерлардан (турли техникаларнинг гибридлари ва қўлбола қуроллар) ҳам, самараси шубҳали бўлган совет даврига мансуб ишланмалардан ҳам фойдаланишга мажбур бўлмоқда.

Украина қуролли кучлари «Град» тизимининг фақат битта ракетасини учириш мумкин бўлган, қўлда олиб юрилувчи 9П132 «Град-П» («Партизан») қурилмасидан қандай фойдаланаётганини намойиш этди. Бу тизим 1960-йилларда АҚШ армиясига қарши курашда қўллаш учун Шимолий Вьетнам армияси буюртмаси билан ишлаб чиқилган. «Партизан»ни «Град»дан фарқли равишда, яширинган ҳолда қўллаш мумкин, ундан ракетани пиёданинг ўзи учира олади ва бунда у артиллериячилардан қўллаб-қувватлашни сўрашига ҳожат бўлмайди. Аммо катта минуси бор: «Град»дан фарқли равишда «Партизан» бараварига ўт оча олмайди ва натижада унинг қўлланиши самарадорлиги пасаяди. Россия армияси ҳам фронтда «Партизан» тизимидан фойдаланмоқда.

Ракеталар 9М22М «Град-П» («Партизан») тизимидан отишга тайёрланмоқда
Reuters / Scanpix / LETA
«Партизан»нинг прицели 10 километргача бўлган нишонга аниқ зарба беришни таъминлайди
Reuters / Scanpix / LETA
Ракета қурилмасига беш кишидан иборат экипаж хизмат кўрсатади, улар бошқа ишлар қатори 45 килограмм оғирликдаги ракеталарни қўлда ўқлайди
Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбийлар «Партизан» қурилмасини Запорижжя фронтида қўлламоқда. Бу йўналишда ҳаракатланаётган Украина ҚК бригадалари асосан ғарб давлатлари ишлаб чиқарган техникалар билан қуролланган. Аммо зарба бериш имкониятларини кучайтириш учун советлар даврига мансуб ишланмаларни ҳам қўллашга тўғри келмоқда.
Reuters / Scanpix / LETA

Донбассда қирол Даниил номидаги бригада жангчилари

Қирол Даниил номидаги 24-механизациялашган бригада жангчиси ниқобланган «Гвоздика» ўзиюрар артиллерия қурилмаси ёнида — тахминан Бахмут фронтида.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
24-бригада жангчиси бошпанада
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҚК 24-механизациялашган бригадаси ҳақида репортаж қилинган жой ошкор этилмаган. Тахминларга кўра, бу бригада Украина қуролли кучларининг Ҳорливка ва Бахмут оралиғидаги қарши ҳужумида қатнашмоқда.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Abrams танкида шуғулланаётган украин аскарлари

Украин танкчилари АҚШдаги ҳарбий базада минага қарши трал билан жиҳозланган M1A1 Abrams танкида (миналанган майдонлардан ўтиш жойлари очиш учун қўлланади). Россияликлар катта ҳудудларни миналаб ташлагани — Украина қуролли кучларининг 4 июн куни бошланган қарши ҳужумидаги асосий тўсиқ бўлмоқда.
Matthias Merz / dpa / Scanpix / LETA

Мавзуга оид