Қрим кўпригига ҳужум оқибатлари ва фронт чизиғидаги жониворлар. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 509-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Қрим кўпригида портлаш рўй берди — бу Украинага кенг кўламли босқин бошланганидан буён шу каби иккинчи ҳолат. Икки киши ҳалок бўлган, бир ўсмир яраланган. РФ Тергов қўмитаси теракт бўйича жиноий иш очган. Кремлдагилар бунда «Киев режими»ни айблади ва «жавоб» қайтарилишини ваъда қилди.
- «Медуза» нашрининг Украина разведкасига яқин манбаси берган хабарга кўра, портлаш Украина хавфсизлик кучлари ва Украина ҳаво-денгиз кучлари амалиёти доирасида содир этилган. Кўприкка денгиз дронлари билан ҳужум уюштирилган. Киев бу ҳодисага алоқадорлигини тўғридан тўғри тасдиқламаган.
- Москва ғалла келишуви «амалда тўхтатилгани»ни эълон қилди. Бу қарор АҚШ Давлат департаменти ва Еврокомиссия томонидан қораланди. Зеленский Туркия ва БМТга ғаллани Россия иштирокисиз олиб чиқишда давом этишни таклиф этди.
- «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари Краснодар ўлкасининг Молькино районидаги асосий базаси ёпилгани ва «янги дислокация манзилига кўчиши»ни маълум қилди.
Куннинг асосий воқеаси. Қрим кўпригига ҳужум
17 июл тонгида Қрим кўпригида портлаш рўй берди — Белгород областидан бўлган эр-хотин ҳалок бўлди, уларнинг 14 ёшли қизи яраланган (кейинроқ Россия ҳукумати унинг ҳаётига жиддий хавф йўқлигини маълум қилди). Кремл рўй берган ҳодисада «Киев режими»ни айблаган. «Медуза», «Украинская правда» ва «РБК-Украина» нашрлари Украина хавфсизлик хизматидаги манбаларига таянган ҳолда бу портлаш УХХ ва Украина ҳаво-денгиз кучлари махсус амалиёти натижасида содир этилганини хабар қилди, унга кўра кўприкка дронлар билан ҳужум қилинган. Киев бу ҳодисага алоқадорлигини тўғридан тўғри тасдиқламаган.
18 июлга ўтар кечаси Қрим кўприги бўйлаб автомобиллар ҳаракати реверсив режимда (ҳаракат йўналишини ўзгартиришга имкон берадиган) йўлга қўйилди.
РБК нашри ёзишича, автомобиллар учун Таман-Керч йўналишидаги ўнг полоса очилган. ТАСС мухбири хабар беришича, Қрим кўпригида автотранспорт воситалари ҳаракати қисман тикланишидан олдин аннексия қилинган яриморолни тарк этишга ҳаракат қилганларнинг автомобиллари икки километрга етувчи навбат ҳосил қилганди.
Лимандаги ҳаёт
Лиман — Донецк областида, Краматорскдан 40 километр шимоли-шарқда жойлашган шаҳар. Лиман стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади, чунки бу ерда йирик темирйўл тугуни жойлашган, шунингдек Шимолий Дон дарёси орқали ўтувчи кўприкларга уланган. 2022 йил 28 май куни Россия Лиман эгалланганини хабар қилганди, 30 сентябр куни эса ушбу шаҳар аннексия қилинган «ДХР» таркибига киритилди. Аммо Украина қуролли кучлари кейинги куниёқ уни озод этишади.
Лиман Украина назоратига қайтарилгач, Россия қўшини шаҳарни ўққа тутишда давом этди. 8 июл куни амалга оширилган сўнгги ҳужум вақтида тинч аҳоли вакилларидан тўққиз киши ҳалок бўлган.
Часив Ярда жониворларга ғамхўрлик қилаётган кўнгиллилар
Часив Яр шаҳри Донецк областининг Бахмут шаҳридан 13 километр ғарбда жойлашган. Бу йўналишдаги украин қўшинининг асосий таъминот линияси шу шаҳардан ўтади — шу туфайли РФ армияси мунтазам равишда Часив Ярни ўққа тутади: 15 июл куни йўлланган сўнгги зарбалар чоғида тинч аҳоли вакилларидан бир киши ҳалок бўлган.
Украиналик ҳарбийлар ва кўнгиллилар Часив Ярдан нафақат одамларни, балки жониворларни ҳам эвакуация қилишга уринмоқда. Аввалига кўнгиллилар мамлакатнинг турли шаҳарларига озуқа юбораётганди, энди эса фронт чизиғидаги ва эгалланмаган ҳудудлардаги жониворларни олиб чиқишга киришди.
Мавзуга оид
10:11
Германия Украинада ҳалок бўлган 10 фуқароси ҳақида маълумотга эга
09:31
Европа Байдендан кетишидан олдин Украинага ёрдамни оширишни сўрамоқда
17:24 / 14.11.2024
The Times: Киев бир неча ой ичида оддий атом бомбасини яратиши мумкин
16:08 / 14.11.2024