Ўзбекистон | 15:05 / 19.07.2023
24859
2 дақиқада ўқилади

Onix'нинг яна иккита комплектацияси учун шартнома бериш тўхтатилди

UzAuto Motors Chevrolet Onix’нинг 149 млн, 155 млн, 159 млн ва 185 млн сўмлик комплектациялари сотувини тўхтатган эди. Энди навбат 207 млн ва 215 млн сўмлик комплектацияларга келди. Бундай яширин нарх ошириш натижасида, харидорлар олдида фақат энг қиммат комплектацияларни сотиб олиш варианти қолди холос.

Фото: Kun.uz

UzAuto Motors’нинг расмий дилерлик марказлари Onix Premier 1 (207,3 млн сўм) va Onix Premier 2 (214,7 млн сўм) моделлари учун янги шартномалар қабул қилишни тўхтатди.

Kun.uz мухбири боғланган дилерлик марказлари расмий вакилларининг сўзларига кўра, айни вақтда номаълум сабабларга кўра харидорлар билан янги шартномалар тузилмаяпти. Бу жараён қачон бошланиши аниқ эмас.

Айни пайтда Onix’нинг энг қиммат моделлари учунгина контрактация тузиш мумкин:

  • Onix Premier 2 Plus (221,6 млн сўм);
  • Onix Redline (230,6 млн сўм).
"Роҳат" автосалонида 19 июл ҳолатига таклиф этилаётган моделлар ҳақида маълумот / Сурат автосалоннинг тармоқдаги саҳифасидан олинди.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors Chevrolet Onix автомобиллари сотувини 2022 йилнинг 1 ноябридан бошлаганди. Ўтган давр мобайнида Онихʼнинг 149 млн сўмлик, 155 млн сўмлик, 159 млн сўмлик ва 185 млн сўмлик моделлари ҳам ҳеч қандай изоҳсиз ва тушунтиришсиз сотувдан олиб ташланди.

126,5 млн сўмлик комплектация эса ноябр ойида эълон қилинган комплектациялар рўйхатига киритилган бўлса-да, амалда ишлаб чиқарилгани йўқ.

Мавзуга оид