Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказмоқчи
Озарбойжоннинг Шуша шаҳрида Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов ва Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов раислигида Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасида ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши бўлиб ўтди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумотига кўра, мулоқотда икки давлатнинг асосий вазирликлари, идоралари, тармоқ бирлашмалари, тижорат банклари ва таълим муассасалари, шунингдек, дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.
Қайд этилишича, 2022 йилда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,5 баробар, жорий йил бошидан буён эса бу кўрсаткич 16 фоизга ошди. Озарбойжонга тўқимачилик маҳсулотлари етказиб бериш ҳажми 2,6 баробар, механик ускуналар етказиб бериш 19,7 фоиз, шиша ва шиша буюмлар етказиб бериш 76 фоизга ошди. Яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш учун икки мамлакат иқтисодиётлари етарли салоҳиятга эга экани алоҳида таъкидланди.
Учрашувда энергетика ва транспорт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш, ҳудудлараро, маданий-ҳуманитар алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тадбир якунлари бўйича Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 12-йиғилиши баённомаси ҳамда эришилган келишувларни мустаҳкамловчи бошқа бир қатор ҳужжатлар имзоланди.
Мавзуга оид
17:29 / 12.11.2024
Мирзиёев БМТ миқёсида Дарё экотизимларининг бутунлиги декларациясини тузишга чақирди
23:45 / 11.11.2024
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Боку шаҳрига борди
22:20 / 08.11.2024
Қорабоғ сафари: Жафокаш Фузулий ва янгиланаётган Зангилон
15:58 / 01.11.2024