Ўзбекистон | 18:58 / 20.07.2023
5264
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк маротаба давлат–хусусий шериклик асосида ГЭС қурилади

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан 5 та ГЭС лойиҳаси тендерга қўйилди.

Фото: Business Insider

«Ўзбекгидроэнерго» АЖ умумий қуввати 46,6 МВт, йиллик ўртача ишлаб чиқариш ҳажми 179 млн кВт⋅соат ва умумий қиймати 106,9 млн доллар бўлган 5 та - «Қизилдарё», «Сувлисой», «Дукентсой», «Кўксув» ва «Қуйи Кўксув» ГЭС лойиҳаларини инвесторлар (хусусий шерик) жалб қилиш мақсадида тендерга қўйди.

Қайд қилинишича, бу Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик (ДХШ) асосида қуриладиган биринчи ГЭС бўлади.

ДХШ асосида қурилиши режалаштирилган иншоотларга Жаҳон банки томонидан «Институционал салоҳиятни ошириш» грант маблағлари ҳисобидан юқори малакага эга хорижий маслаҳатчилар йўлланган.

Хусусан, Synergy Infrastructure and Financial Advisory Services Inc молиявий маслаҳатчи, Dolsar Engineering техник маслаҳатчи ва UNICASE юридик маслаҳатчи сифатида тендер асосида танлаб олинган. Мазкур компаниялар лойиҳа ҳужжатларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича иш олиб боради.

Тендер ягона лот орқали август ойида ўтказилади. Бу эса лойиҳаларнинг амалга оширилишини соддалаштириб, жараённи оптималлаштириши ва самарадорлик ҳамда шаффофликни таъминлаши айтилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид