Ўзбекистон | 12:17 / 21.07.2023
22092
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Парижда таниқли ўзбек дизайнерларининг модалар намойиши бўлиб ўтди

Grand Fashion Week мавсуми доирасида Париждаги Parijdagi La Galerie Bourbon галереясида ўзбекистонлик таниқли дизайнерларнинг модалар намойиши бўлиб ўтди, улар мавсумнинг энг замонавий коллекцияларини тақдим этди. Ушбу тадбир  Visa ва “Капиталбанк” ATБ кўмагида амалга оширилди.

Намойишларда ANOR, Moel Bosh, 7Saber, Cherrymyx, Nadi.uz брендлари ва дизайнер Шаҳзода Муҳамедова иштирок этди. Ўзбек мода саноатининг мастодонтлари – йирик намояндаларидан ташқари “Commence” ёш дизайнерлар танловининг ғолиби, ёш модельер Севинч Нормаматова ўзининг янги коллекциясини тақдим этди. Кўргазмалар намойиши орасидаги танаффусларда таниқли ўзбек раққосаси Паризода ўзбек миллий рақслари билан барчани хушнуд қилди.

“Коллекциядаги образлар орқали бизнинг шарқ маданиятимизни белгиловчи ўзига хослик ва эстетик дидимиз рамзи бўлган Ўзбекистоннинг миллий белгилари - рамзлари қизил иплар орқали ифодаланади. Биз жамоатчиликни адрас ва шойи каби янги этник матолар, шунингдек, каштачилик ва зардўзлик буюмларини тикиш техникаси билан таништирамиз”, - дея ҳикоя қилади Grand Fashion Week кўргазмаси ташкилотчиси Дилноза Умурзоқова.

“Grand Fashion Week кўргазмаси моданинг кучи турли маданият вакиллари ўртасида универсал мулоқот тили сифатида намоён бўлганлигини кўрсатди. Ўзбекистонлик истеъдодли дизайнерлар замонавий мода эстетикаси билан маданий анъаналарни уйғунлаштирган ҳолда бутун дунёга қандай “танилаётганларини” кўриш қанчалик қувонарлидир. Менимча, бу нарса Ўзбекистоннинг бой меросини янада чуқурроқ англашга хизмат қилади”, - дея ўз таассуротларини ўртоқлашди Ўзбекистоннинг энг йирик инфлюенсер – блогерларидан бири Марям Тиллаева.

“Ушбу лойиҳада биз учун муҳим бўлган иккита ғоя бирданига ўз ифодасини топди: янги нарса яратиш истаги, хоҳ у коллекция бўлсин, хоҳ бренднинг ривожланиши. Иккинчиси – коллекцияларда ўз ифодасини топган ўзбек халқининг ноёб, бетакрор маданиятини бутун дунё билан баҳам кўриш истаги. Биз бу лойиҳани қўллаб-қувватлаганимиздан мамнунмиз, чунки ушбу лойиҳа туфайли бугун бутун мода олами Ўзбекистонлик истеъдодлар ҳақида гапирмоқда”, - дейди “Капиталбанк” ATБ Бошқаруви раиси Кирилл Маевский.

Парижнинг тарихий марказида жойлашган La Galerie Bourbon галереяси Испания қироллик оиласининг собиқ қароргоҳи ва Париждаги кўплаб мода уйларининг тадбирлари ўтказиладиган жой ҳисобланади. Кўргазма намойиши устида етакчи бьюти-гўзаллик жамоаларидан бири – Davide ва Jacob ишламоқда, ушбу жамоа аъзолари Париж ва Миландаги мода ҳафталикларининг азалий ҳамкорлари бўлиб, жаҳон брендлари, кинофестиваллари ва селебрити – бир қатор таниқли шахслар билан ишлаган портфолиога эга. 

Тадбир ANOR Creative Group, Капиталбанк | Visa, Ёш дизайнерлар кенгаши ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ўтказилди. Лойиҳанинг бош ҳамкори: Visa | Капиталбанк. Лойиҳа ҳамкорлари: Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси, Afsona World Travel сайёҳлик фирмаси, 7Saber бренди.

 Реклама

Мавзуга оид