Ўзбекистон | 09:48 / 24.07.2023
4079
1 дақиқада ўқилади

Болгария ва Ўзбекистон ўртасида чартер рейсларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистоннинг Маданият ва туризм вазирлигида Болгария элчиси Атанас Кристин билан учрашув бўлиб ўтди.

Фото: Маданият ва туризм вазирлиги

Маданият ва туризм вазирлиги маълумотига кўра, унда Ўзбекистон ва Болгария ўртасидаги туризм соҳасидаги икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар мулоқот давомида Болгариядан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш, мамлакат сайёҳлик салоҳиятини Болгария ОАВ орқали тарғиб қилиш масалалари хусусида фикр алмашди.

Болгария ва Ўзбекистон ўртасида чартер рейсларни йўлга қўйиш ҳамда ушбу мамлакатнинг туризм йўналишларида кадрлар тайёрловчи университетларининг «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Мавзуга оид