WP: АҚШ Киевга ATACMS ракеталарини беришни режалаштирмаяпти
АҚШ маъмурияти босимга қарамай, ҳанузгача Украинани узоқ масофали ATACMS ракеталари билан таъминлашни режалаштирмаяпти. Пентагон фикрича, Киевнинг эҳтиёжлари кўпроқ таъминот билан боғлиқ.
Жо Байден маъмурияти Киев ва Конгресснинг украинапараст аъзолари босимига қарамай, ҳозирча Киевга ATACMS узоқ масофали ракеталарни етказиб беришни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда 22 июль, шанба куни Американинг The Washington Post газетаси ёзган.
Пентагон фикрича, Украина ҳозир қурол-яроғ таъминоти бўйича «кўпроқ долзарб эҳтиёжларга эга», деб ёзади газета АҚШ олий раҳбариятидаги манбаларга таяниб. Бундан ташқари, америкалик ҳарбийлар Киевни фронтдаги вазиятни ўзгартириш учун етарлича ATACMS ракеталари билан таъминлаш «АҚШнинг бошқа эҳтимолий можароларга тайёргарлиги даражасини жиддий пасайтириб юборишидан хавотирда», дейилади мақолада.
WP маълумотларига кўра, АҚШ ҳарбий омборларидаги ATACMS ракеталари сони кейинги авлод ракеталари - бундан ҳам узоқ масофали PrSM (Precision Strike Missile, яъни «юқори аниқликдаги ракеталар») билан алмаштирилмагунча камаймаслиги керак. Lockheed Martin ҳали ҳам йилига 500та ATACMS ракеталарини ишлаб чиқаряпти, аммо уларнинг барчаси бошқа мамлакатларга сотиш учун мўлжалланган.
Шу билан бирга, газета охир-оқибат Оқ уй HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари ва F-16 қирувчи самолётларида бўлгани каби, дастлаб буни рад этганига қарамай, Украинага ATACMS тақдим этилишига рухсат беришини истисно қилмаяпти.
ATACMS «ер-ер» тоифасидаги ракеталарнинг учиш масофаси тахминан 300 километрни ташкил қилади. Бу АҚШ ўтган йилдан бери Украинага етказиб бераётган HIMARS ялпи ўт очиш реактив тизимлари ракеталаридан қарийб тўрт баравар ҳамда яқинда Буюк Британия ва Франция томонидан қуролли кучларга тақдим этилган Storm Shadow ва Scalp ракеталаридан қарийб 60 километрга кўпдир.
Мавзуга оид
13:30
Трамп ютса урушни бир суткада тўхтатишни ваъда қилганди. У ютди — хўш?
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
20:42 / 09.11.2024
Оқ уй Трампнинг сайловлардаги ғалабасидан кейин Украинага ҳарбий ёрдам юборишни тезлаштирди
16:25 / 09.11.2024